Ads

La Stampa нашри тарқатган хабарга кўра, кеча оқшом "Ювентус" президенти Андреа Аньелли жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан учрашган. Хабарда айтилишича, томонлар келажакдаги ишлар борасида фикр алмашишган ва Аллегрига янги шартнома имзолаш борасида таклиф билдирилган.

Унга кўра, янги битим 2021 йилга қадар имзоланади ва италиялик мутахассиснинг маоши ҳам ошади. Маълумот учун, у ҳозирда йилига 7,5 млн евро маош олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "кекса синьора" раҳбарияти Аллегрининг ўрнига Почеттино, Сарри, Инзаги каби мутахассислар номзодини кўриб чиқаётгани борасида хабарлар тарқалган эди.