"Ювентус" АҚШлик вингерни сотиб олишга яқин

"Ювентус"ни ушбу ёзда кўплаб футболчилар тарк этиши кутиляпи. Аввалроқ, Ди Мария клуб билан амалдаги шартномани узайтирмаслиги маълум бўлган. Эндиликда Кьеза ҳам АПЛга ўтиши мумкинлиги ҳақда миш-мишлар чиқмоқда. 

Туринликлар мазкур йўқотишларни ўрнини қоплаш ниятида битта вингер сотиб олишга қарор қилди. "Кекса Синьора" "Лилль" футболчиси Тимоти Веани нишонга олган, дея хабар берди Ди Марцио. Айни дам томнлар деярли келишувга эришган. Тез орада трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Веа "Ювентус" билан 2028 йилгача амал қиладиган битим бўйича келишиб олган. Унинг маоши йилига 2 миллион евро бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!