Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур яқин вақтлар ичида жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио ўз сайтида эълон қилди.

Унга кўра томонлар 2024 йилгача тузилган шартномани имзолайдилар. Таъкидлаш керакки, 21 ёшли уругвайлик футболчининг амалдаги келишуви 2022 йилда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Бентанкур “Ювентус” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум туринликлар сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.