"Ювентус" "Атлетико Мадрид" футболчисини нишонга олди

  • 11.01.2026 12:57
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби аргентиналик Тьаго Альмада хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Манбага кўра, "зебралар" "Атлетико" футболчисини, бундан ташқари "Ливерпуль" вингери Федерико Кьезани муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Бироқ, ҳозирда "матрасчилар" ўз футболчисини сотишни эмас, балки уни ижарага бериш ҳақида ўйламоқда. Альмада 2025 йилнинг ёзида жамоага қўшилганди. Мадрид клуби футболчи учун 20 миллион евро сарфлаган. Лекин ярим ҳимоячи жамоанинг асосий таркибидан жой топа олмаяпти. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг яримида якунига етади.

Маълумот учун, 24 ёшли хавбек жорий мавсумда умумий 16та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!