Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Атлетико” ҳимоячиси Диего Годинни сотиб олишга бел боғлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 32 ёшли уругвайлик футболчи учун “матрасчилар”га унинг шартномасида кўрсатилган 20 миллион евро товон пулини тўлаб беришга рози. Таъкидлаш керакки мадридликлар Годинни ёзги трансферлар даврида тарк этиши кутилаётган Мехди Бенатиянинг ўрнига муносиб футболчи сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Годин якунланган мавсум "Атлетико" сафида жами 45та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.