"Ювентус" "Атлетико"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради

“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши ўйинни ўтказиб юборида.

Айтиш лозимки, 29 ёшли бразилиялик футболчи кеча А Сериянинг 3-турида “Фиорентина”га (0:0)  қарши кечган баҳсда мушакларидан жароҳат олди ва 8-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра Коста камида 2 ҳафта майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Дуглас Коста жорий мавсум “Ювентус” сафида 3та ўйинда майдонга тушди ва 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!