"Ювентус" "Барселона" футболчисига 10 млн евро таклиф қилмоқда

  • 8 января, 2020, 11:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" клуби "Барселона" ҳимоячиси Хуан Мирандага қизиқиб қолди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра туринликлар 19 ёшли испаниялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи ва бунинг учун каталонияликларга 10 млн евро таклиф қилишмоқда. Бу маблағ бонуслар ҳисобига яна 5 миллионга ошиши мумкин.

Ўз навбатида “кўк-анор ранглилар” истеъдодли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Миранда айни дамда “Шальке”да ижарада тўп сурмоқда. У бу мавсум гельзенкирхенликлар сафида бор йўғи 3 та ўйинда иштирок этди холос. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию