"Велес Сарсфилд" футболчиси Матиас Суле фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Хабарларга кўра, 16 ёшли футболчи билан "Ювентус" шартнома имзолашга тайёр.

Туринликлар футболчи билан 2020-йил январь ойидаёқ келишув имзолаши истисно қилинмаяпти. Трансфернинг тез амалга ошишига футболчида Аргентина билан биргаликда Италия фуқаролиги борлиги сабаб бўлиши мумкин.

Олдинроқ, Суле билан "Барселона" қизиқаётгани, футболчининг ўзи эса Европада эканлиги ва у ўзига янги клуб қидираётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.