"Ювентус" "Бавария"даги вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Александр Нюбелнинг "Бавария"га трансферидан норози бўлмоқда.

France Football нашри хабарига кўра, Мюнхен клуби директори Хасан Салихамиджич Нойердан кейинги мавсумда Нюбель учун 15 та ўйин ажратиб беришини сўраган, бироқ жаҳон чемпиони клуб директорига қатъиян рад жавобини берган.

Манбага кўра, Войцех Шенсни ва Жанлуижи Буффондек дарвозабони бўлган "Ювентус" ушбу вазиятдан фойдаланиб, Мануэль Нойерни Туринга олиб келишга уриниб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Нюбель жорий мавсум сўнггигача "Шальке"да тўп суради ва янги мавсумдан эркин агент мақомида "Бавария" сафига келиб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!