"Ювентус" Бенатиани ортга қайтармоқчи

"Ювентус" клуби Қатарнинг "Ал-Духайл" жамоасида тўп сураётган марокашлик собиқ ҳимоячиси Мехди Бенатиани яна ортга қайтариш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, туринликлар айни дамда фаолиятини якунлаган Андреа Барцальи ўрнига муносиб марказий ҳимоячи қидиришмоқда ва Бенатиа бу борада номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 32 ёшли футболчи “кекса синьора” сафида 2016-2019 йилларда тўп сурган. Бироқ, охир оқибат бош мураббий Массимилиано Аллегри билан келиша олмай жорий йилнинг январида 8 млн евро вазига Қатар клубига кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, Бенатиа “Ал-Духайл” сафида ҳозирчи 13та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!