Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти жамоанинг тажрибали ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Мехди Бенатия билан амалдаги келишувни узайтириш ниятида.

Football Italia тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” “Атлетико”дан Диего Годинни сотиб ололмагач, айнан марокашлик футболчини таркибда сақлаб қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, Бенатия якунланган мавсум “Юве” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 31 ёшли футболчига Лондоннинг “Арсенал” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.