“Ювентус” бирданига беш футболчидан воз кечди
“Ювентус” раҳбарияти маошлар фондини қисқартириш ва трансфер бюджетини ошириш мақсадида беш нафар футболчиси билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, туринликлар ҳозирги таркибдан бирор футболчини сотиб юбормасдан янги ўйинчиларни трансфер қила олмайди.
“Ювентус” тез орада Артур, Денис Закария ва Уэстон Маккеннини сотиб юбориш орқали 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Кейинги навбатда, клуб дарвозабон Войцех Шченсни ва ҳимоячи Алекс Сандро билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Фикрлар