"Ювентус" бош мураббийлик учун яна бир номзодни кўриб чиқмоқда

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти бош мураббий Массимилиано Аллегрининг ўрнига муносиб номзод қидиришни давом эттирмоқда.

Sportmediaset нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” шорт-листида Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам ҳам бор. Таъкидлаш керакки, 50 ёшли франциялик мутахассис “Юве” учун бегона эмас. Боиси, у 2006/07 йилги мавсумда жамоани Б Сериядан А Серияга олиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ туринликлар Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"), Жан Пьеро Гасперини ("Аталанта") ва Леонарду Жардим ("Монако") каби мураббийлар номзодини ҳам кўриб чиқишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!