Goal.com нашри хабарига кўра, туриннинг "Ювентус" клуби Италия терма жамоаси ва "Брешия" клуби хавбеки Сандро Тоналини кузатиб бормоқда ва уни ёзда ҳарид қилишга уриниб кўрмоқчи.

"Кекса синьора" 19 ёшли ярим ҳимоячининг транфери масаласида клуб билан музокара олиб боришга тайёр.

"Брешия" футболчининг трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани олдинроқ хабар қилинган эди. Тоналининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади.