“Ювентус” бугун А сериянинг энг яхши ҳимоячиси билан шартнома имзолайди

"Торино" ҳимоячиси Глейсон Бремер фаолиятини Туриннинг "Ювентус" клубида давом эттиради. Инсайдер Ромео Агрестининг хабар беришича, томонлар яқин орада келишув ҳақида эълон қилишади.

“Кекса синьора” бразилиялик футболчининг трансфери учун 41 миллион евро тўлаши айтилмоқда. Хабарларга кўра, Бремер бугун Туринда тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг у “Ювентус” билан 2027 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолайди.

"Ювентус" Бремерни "Бавария" билан шартнома имзолаган голландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигтга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, Глейсон ўтган мавсум А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси сифатида тан олинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!