"Ювентус" чучварани ҳом санаган кўринади
"Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза катта эҳтимол билан "Ювентус"га ўтмайдиган кўринади.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, Кьезанинг “кекса синьора”га ўтишини “бинафшаранглилар” хўжайини Рокко Коммиссо хоҳламаяпти. У маҳоратли футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Айтиш лозимки, “Фиорентина”нинг аввалги хўжайинлари Кьезанинг “Ювентус”га ўтиши бўйича келишувга эришиб бўлишган эди. Унга кўра, футболчи туринликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилаётганди.
Федерико Кьеза жорий мавсум “Фиорентина” сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар