Туриннинг "Ювентус" клуби Coca-Cola компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўртасидаги келишув 2021 йилга қадар имзоланган.

Шартномага кўра энди Coca-Cola ичимликлари  "Ювентус"нинг расмий дўконларида ва  уй стадиони ҳисобланган "Альянц Стэдиум"да сотилади.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" айни дамда 23 очко билан А Серияда пешқадамлик қилмоқда.