“Ювентус” Даниэле Ругани билан шартномасини узайтирди
Ads

Италиянинг “Ювентус” клуби жамоа ҳимоячиси Даниэле Ругани билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, туринликлар италиялик ҳимоячи билан 2021 йилгача шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Ругани бу мавсум Италия чемпионатида  6 ўйинда майдонга тушиб 2 та гол уришга эришди.