"Ювентус" дарвозабони А Сериянинг бошқа клубига ўтди

  • 2 январь, 2020, 22:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Маттиа Перин мавсумни "Женоа"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра генуяликлар 27 ёшли посбонни мавсум якунига қадар ижарага олишган. Шартноманинг қолган бандлари эса ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Перин "Ювентус" сафига 2018 йил айнан “Женоа”дан 14,2 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум “кекса синьора” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!