"Ювентус" дарвозабони тиззасидан операция қилинди

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Войцех Щесни тиззасидан операция қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу жарроҳлик амалиёти жамоанинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри кўрсатмасига кўра ўтган ҳафтада бўлиб ўтиши керак эди, бироқ якунда ушбу амалиёт мавсум якунлангач ўтказилишига қарор қилинди.

Маълумот учун, 29 ёшли польшалик дарвозабон ортда қолган мавсумда жами 41та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 32та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!