"Ювентус" дарвозабони учун мавсум муддатидан аввал якунланди

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Маттиа Перин бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.

Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли посбон машғулотларнинг бирида елкасидан жиддий жароҳат олган. Энди у жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.

Маълумот учун, Маттиа жорий мавсум А Серияда 9та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!