"Ювентус" де Хеани текинга қўлга киритмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеани қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьор” 28 ёшли испаниялик посбонни келгуси йилнинг ёзида, яъни унинг МЮ билан шартномаси якунлангач текинга ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” де Хеа билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо у буни хоҳламаяпти.

Маълумот учун, де Хеа “Манчестер Юнайтед” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 54та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!