"Ювентус" ди Марияга чиқиш эшикларини кўрсатади. Сабаби...

"Ювентус" вингери Анхель ди Мария тез орада эркин агентга айланиши мумкин. Боиси, 35 ёшли аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Аввалроқ турли манбалар "Ювентус" раҳбарияти ди Мария билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини ва келишув узайтирилишини бир неча бор хабар қилишган эди, бироқ вазият кескин ўзгарганга ўхшайди. Sky Italia нашри хабарига кўра, Турин клуби таркибни ёшартирмоқчи, шунинг учун ди Марияга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Бундан ташқари “кекса синьора” раҳбарияти ҳам футболчининг маоши унинг жорий мавсумдаги ўйин даражасига тўғри келмайди, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Анхель ди Мария "Ювентус"га ўтган ёзда ПСЖдан кўчиб ўтганди. У туринликлар сафида 37 та ўйинда 8 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!