"Ювентус" Дибалага янги шартнома таклиф қилмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти жамоанинг аргентиналик форварди Пауло Дибалага янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Италия нашрларининг ёзишича томонлар тез орада бу борада музокараларни бошлашади. Таъкидлаш лозимки, “кекса синьора” ва 25 ёшли футболчи ўртасидаги янги келишув 2024 йилга қадар имзоланади.

Маълумот учун, Дибала “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 189 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 79 та гол ҳамда 31 та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!