"Ювентус" Дибалани "Атлетико" футболчисига алмаштирмоқчи

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала янги мавсумни "Атлетико"да бошлаши мумкин. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "кекса синьора" Анхель Корреа эвазига “матрасчилар”га Дибалани беришга тайёр. Бироқ, мадридликлар устози Диего Симеоне Корреани қўйиб юбормоқчи эмас.

"Ювентус" молиявий барқарорликни сақлаш учун йилига 7 млн евро маош оладиган Дибала билан хайрлашишга тайёр.

Корреа жорий мавсум “Атлетико” сафида 48 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларла ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйди.

Дибала “Ювентус”да 26 та ўйинда иштирок этди. У ушбу баҳсларда 5 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!