“Ювентус” Дибалани “Барселона”га сотмади ва сотмоқчи ҳам эмас

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчи Пауло Дибалани “Барселона”га сотишни истамади. Маълумотларга кўра, каталонияликлар Дибала борасида Турин супер клубига расмий таклиф билан чиққан, бироқ, рад жавобини олган.

Таъкидлаш керакки, “Барселона” аргентиналик футбоолчи учун янада фойдалироқ таклифни амалга оширса ҳам, “Ювентус” Дибалани сотишни режалаштирмаяпти. Туринликлар айни дамда 23 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" билан бир қаторда "Реал" ҳам ушбу футболчини қўлга киритиш учун курашаётгани ҳақида хабар берган эдик.