"Ювентус" Дибалани Лукакуга алмаштиришга тайёр

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича “кекса синьора” аргентиналик ҳужумчини “Манчестер Юнайтед” форварди Ромелу Лукакуга алмаштиришга тайёр. Таъкидлаш керакки, сўнгги пайтларда Дибалага айнан “қизил иблислар” асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда.

Маълумот учун, Дибала ўтган мавсум “Ювентус” сафида 42 та учрашувда майдонга тушди ва “гол+пас” тизими бўйича 16 очко ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt сайти талқини бўйича унинг айни дамдаги трансфер нархи 100 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!