Ads

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибаланинг ҳали ҳам жамоадан кетиш эҳтимоллари мавжуд.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра АПЛда трансфер ойнаси ёпилгач аргентиналик футболчининг “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед”га кутилаётган трансфери барбод бўлди. Бироқ, туринликлар уни ПСЖга сотишни режалаштиришмоқда.

Ўз навбатида агар Неймар жамоани тарк этса, парижликлар Дибалани харид қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ Дибала учун 60 млн евро таклиф қилгани, А Серия чемпиони эса унинг учун 70 миллион сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.