Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибаланинг кедажак тақдири борасида бир қарорга келди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 24 ёшли аргентиналик футболчини "Альянц Стэдиум"да сақлаб қолишмоқчи. Таъкидлаш керакки, жамоага португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду кўчиб ўтгач, Дибала асосан захирада қолиб кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дибалага Мадриднинг “Реал” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.