Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг сотиб юборилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра Италия чемпиони 25 ёшли футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас. Хатто, "Реал" ва Манчестер грандлари қизиқиш билдираётган бир пайтда ҳам улар Дибалани таркибда сақлаб қолишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум А Серияда жами 30та учрашувда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
29/05/2019 18:01
Нихоят ноеб акдлари ишлаб колибдида. У Роналду билан жуда яхши жуфтлик булиб уйнай олади.Уни куйвориш аклсизлик булган буларди.