Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби бош директори Беппе Маротта ЕЧЛ чорак финал босқичида “Реал”га қарши кечадиган бўлажак баҳс ҳақида айтиб ўтди.

“Тарихдан маълумки, “Ювентус” Европанинг элит жамоаларидан бири саналади. Бу унинг қонида бор. Биз олдингидек, кучлимиз.

Менимча, биз “Реал” билан жуда эрта тўқнаш келдик. Бироқ эртами-кечми бу тўқнашув бўлиши аниқ эди. Менинг наздимда улар жаҳондаги энг кучли  жамоа. Уларни ҳурмат қиламиз. Аммо қўрқмаймиз”, – деб айтиб ўтди Маротта.