"Ювентус" Дуглас Костани қанчага сотишини маълум қилди
Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дуглас Костани яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб юбориши мумкин.
Daily Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда агар 28 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича 52 миллион евродан кам бўлмаган таклифлар билдирилса, “кекса синьора” уларни кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Костага "Арсенал", "Манчестер Сити" ва ПСЖ клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Дуглас Коста жорий мавсум А Серияда 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та ассист ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар