Calciomercato нашрига кўра, турниннинг "Ювентус" клуби германиялик ярим ҳимоячи Эмре Жанни сотиб юборишга тайёр.

25 ёшли футболчи "Ювентус" асосий таркибидан доимо жой ололмаяпти, шу сабабдан унинг ўзи ҳам ушбу қарорга қарши эмас.

Футболчи учун италияликлар 35 миллион евро талаб қилишмоқда. Унга МЮ, ПСЖ ва "Боруссия" клублари давогарлик қилишмоқда.