Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Тоттенхэм” хавбеки Кристианни Эриксенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда “кекса синьора” Дания терма жамоаси етакчисини келгуси ёз, яъни “шпорлар” билан шартномаси якунланиб эркин агентга айлангач текинга қўшиб олмоқчи. Туринликлар бу борада футболчи билан аллақачон боғланишган.

Таъкидлаш керакки, қоидага кўра Эриксен шартномаси якунланишига ярим йил қолганда, яъни 2020 йилнинг январидан бошлаб бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга “Реал” ва “Атлетико” каби Мадрид грандлари қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар