"Ювентус" Эриксеннинг трансферига Рабьони ҳам қўшишга тайёр
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамон "Тоттенхэм" хавбеки Кристиан Эриксенни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.
Calciomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра "кекса синьора" даниялик футболчининг трансферига хатто франциялик ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо ҳам қўшишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эриксенга Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар