Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста яна лазаретга тушди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчининг чап оёқ сон мушаклари жароҳатланган ва у тахминан 15-20 кун майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.