"Ювентус" еврокубоклардан қувилганига хурсанд! Нега ундай бўлди?

УЕФА расман Турин суперклубини Конференциялар лигасида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бундан ташқари, 20 миллион евро жаримага ҳам тортди. Унинг 10 миллиони шартли равишда белгиланган. Қисқаси, ишлар пачава.

"Ювентус" тўртта банд бўйича жазога тортилгани билан барчаси ҳисоботларда кўрсатилган суммадан кўпроқ ишлатганига бориб тақалади.

Аслида, анча аввал (2020 йил) "кекса сеньора" Италия прокуратураси эътиборига тушган эди. Ўша даврда клуб спорт директори вазифасини бажарган Фабио Паратичининг маҳорати эвазига Турин клуби анча катта суммага баҳоланган трансферлар олди-сотдисини амалга оширгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Жамоа олган даромад шу заҳотиёқ ҳисоботларга қўшилган бўлса, харажатлар шартномаларнинг давомийлигига бириктирилган. Солиқ тўлашдан қочиш мақсадида қилинган бу комбинация эвазига "Юве" пандемия чоғидаги кризисдан омон-эсон чиқиб олишга муваффақ бўлди. Жамоа барчанинг кўз ўнгида сарфлаганидан кўра, ишлаб топган суммаси кўпроқ эканлигини исботлашга муваффақ бўлди. Биргина Миралем Пьянич ва Артурни айирборлаш операциясининг ўзи клуб қай даражада математик схемалардан фойдаланганини кўрсатиб беради.

aneli1

Айбловчиларнинг фикрича, "Юве" пандемия чоғида футболчиларнинг маошини тўламагаслигини эълон қилганига қарамай, маошларни ўз вақтида конвертларда етказиб берган. Спорт судида Турин клуби тўлиқлигича оқланган ва фуқаролар судига кўчирилган эди. 2022 йилнинг ноябрь ойида эса прокуратура Анеллини ҳибсга олиш ва барча пуллар айланмасини тўхтатишни сўраган, аммо рад жавобини олган эди.

2023 йилнинг январь ойида Италия футбол федерацияси прокуратуранинг талабини бажарди. Молиявий кўзбўямачилик учун жамоадан 15 очко олиб ташланди. Апрель ойида очколар қайтариб берилди, бироқ янги хулосага кўра, яна 10 очко минус қилинди. Натижада, жамоа турнир жадвалидаги ўрнини йўқотиб қўйди.

Эндиликда, КЛ мусобақасида чемпионатда 8-поғонани забт этган "Фиорентина" иштирок этади. Бу чеклов "Ювентус" учун айни муддао! Даражаси паст мусобақа ўтказиб юборилади, аммо тергов тўхтайди! Жамоа берилган жазога 100 фоиз рози эканлигини маълум қилди. Сабаби, бу УЕФА қўйган талабларининг бир қисми.

Яъни "Юве" УЕФА билан келишиб олди. Жамоа қарорни апеляцияга бермайди. Эвазига, УЕФА очилган ишни ёпади. Бошқа ҳеч қандай жазо чоралари қўлланмайди.

Жамоа расмийлари ҳали-ҳамон қўйилган айбловлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидламоқда, бироқ иш шу жойда ёпилишига рози бўлди. Жамоа президенти Жанлука Ферреронинг маълум қилишича, апеляция жамоани 2024/25 йилги мавсум чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этиш имкониятларини кескин пасайтириб юбориши мумкин.

"Sky Sports" нашрининг маълум қилишича, Италия суди "Ювентус"дан айбловларнинг маълум қисмини олиб ташлаган. Суднинг маълум қилишича, тахмин қилинган молиявий қоидабузарликлар клуб бюжетида катта рол ижро этмаган. Бу эса солиқдан қочишга уруниш эвазига келадиган даромаддан узоқ сумма. Шунга қарамай, шубҳали трансферлар ва соҳталаштирилган ҳисоботлар масаласида тергов ишлари давом эттирилмоқда.

anelli2

УЕФА мамлакат судида бўлаётган жараёнга таъсир кўрсата олмайди. Жамоа ташкил этилиши тахмин қилинган СУПЕРЛИГА ғоясидан жамоани воз кечишини талаб қилди. Туринликлар рози бўлгач, улар ҳам КЛ мусобақасидаги "запрет" билан чекланишга қарор қилди.

Бу эса ўз-ўзидан "Ювентус" учун ҳам фойдали келишув. Жамоа барибир жиддий эътибор қаратмаслиги аниқ бўлган конференциялар лигаси мусобақасидан воз кечиш эвазига Европа футбол иттифоқи билан ўртадаги барча муамоларни ёпишга муваффақ бўлади.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!