"Ювентус" форварди учун мавсум муддатидан аввал якунланди

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Марко Пьяца жиддий жароҳат олди.

Берилган маълумотларга қараганда 23 ёшли хорватиялик футболчи машғулот пайтида тиззасидан жиддий жароҳат олган. Шу тариқа у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Чунки, бундай турдаги жароҳатларни даволаш учун камида ярим йил муддат талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Пьяца жорий мавсумни ижара асосида “Фиорентина”да ўтказаётган эди. У бу мавсум жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!