"Ювентус" футболчиларнинг маошлари билан боғлиқ фирибгарлик учун жаримага тортилди
Бугун Италия футбол федерацияси (ФИГC) футболчиларнинг маошлари билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича ҳукм чиқарди. Италия футбол раҳбарияти “Ювентус” билан келишувга эришди ва клубдан очко олмади.
Келишувга кўра, Турин клуби 718 минг евро миқдорида жарима тўлайди ва давом этаётган спорт масалалари бўйича барча апелляциялардан воз кечади.
А Сериянинг 37-туридан сўнг “кекса сенёра” 59 очко жамғариб, турнир жадвалида 7 ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар