"Ювентус" футболчиси "Аталанта"га ўтади

  • 4 июня, 2021, 12:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Якунланган мавсумни "Аталанта" сафида ижарада ўтказган “Ювентус”нинг марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро тез орада бергамоликларнинг тўлақонли футболчисига айланади. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, "Аталанта" раҳбарияти 23 ёшли футболчини "Ювентус" билан тузилган ижара шартномасида кўрсатилган сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда таркибга қўшиб олмоқчи.

Аргентиналик футболчининг трансфери "Аталанта"га 16 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Ромеро ўтган мавсум “Аталанта” сафида 42 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию