Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Квадво Асамоа фаолиятини “Интер”да  давом эттиради. Итальян нашрларида ёзишларича, 29 ёшли хавбек бугун тиббий кўрикдан ўтади ва “нерадзуррилар” билан шартнома имзолайди.

Ушбу ёзда ганалик футболчининг “кекса синора” билан амалдаги шартномаси якунига етди ва у “Интер” сафига эркин агент мақомида келади.

Илгарироқ, маҳаллий матбуотда Асамоанинг йиллик маоши 3,5 млн еврога тенг бўлган 3 йиллик шартнома имзолаши борасида хабарлар тарқалган эди.