"Ювентус" футболчиси оғриқ билан майдонга тушмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло жамоа ҳимоячиси Уэстон Маккенни оғриқ билан бўлсада майдонга тушишга мажбур бўлаётганини айтди.

“Маккенни ҳам яхши ҳолатда эмас, унинг сонида муаммо бор. Аммо у бизда ҳозирча кўп ўйинчилар йўқлиги сабабли тишини-тишига қўйиб ўйнаяпти”, - деди италиялик мутахассис.

Уэстон Маккенни жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 28 та ўйинда иштирок этди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!