"Ювентус" футболчиси Россияга келмайди
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби бош директори Александр Медведев жамоага "Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Руганининг олиб келиниши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
“Бу навбатдаги миш-миш, бундан бошқа нарса эмас”, - дейди Медведов.
25 ёшли Ругани жорий мавсум “Ювентус” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг трансфери эса 12 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар