
“Ювентус” футболчиси рус тилидаги татуировка чиздирди(фото)
Трансфер ҳуқуқи “Бавария”га тегишли бўлган ижара асосида “Ювентус” жамоаси сафига келиб қўшилган Дуглас Коста рус тилида татиутовка чиздирди. У буни ўзининг “Instagram”даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик Коста 2010-2015 йилларда Донецкнинг “Шахтёр” жамоасида тўп сурган.
Маълумот учун, Дуглас Коста “Бавария” сафида якунланган мавсумда Бундеслигада 23 та баҳсда майдонга тушди. Бироқ Коста шулардан фақат 14 тасини асосий таркибда майдонга тушганини қайд этиш жоиз.
Фикрлар