"Ювентус" футболчиси учун 5та гранд жамоа кураш бошлади

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дуглас Коста яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида катта эҳтимол билан жамоасини ўзгартиради.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Интер", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва ПСЖ клубларидан қизиқишлар бор. Костанинг трансфери ушбу жамоаларга тахминан 60 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Коста “Ювентус” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!