“Ювентус” футболчиси учун Англия клублари курашмоқда
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриан Рабьонинг келажаги ҳали ҳам сўроқ остида қолмоқда. У клуб билан шартномасини узайтирган йўқ. Амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзида тугайди.
Уни текинга қўлга киритмоқчи бўлган клублар мавжуд. "Сalciomercato" нашри бераётган маълумотларга кўра, "Арсенал" “Тоттенхэм”ва “Челси” клублари футболчи учун курашмоқда. Рабьонинг ўзи ҳам ушбу вазият ҳақида гапирди.
"Мен билмайман. Жамоада қолиш-қолмаслигимни ҳам билмайман. Ҳозир бу ҳақида муҳокама қилиш вақти эмас", – деди 27 ёшли футболчи.
Рабьо ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтишга жуда яқин келганди. Аммо футболчи "қизил иблислар" билан келиша олмай, Турин жамоасида қолганди.
Француз ушбу мавсум барча чемпионатларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та ассист амалга оширди.
Фикрлар