"Ювентус" футболчиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра 32 ёшли германиялик футболчи ўнг тиззасидан операция қилинган. Энди у янги мавсумга қадар даволанишига тўғри келади.
Маълумот учун, Хедира жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар