"Ювентус" футболчисининг Мадрид клубига трансфери барбод бўлиши мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчи Николас Гонсалесни "Ювентус"дан сотиб олмаслиги мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моррето маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "матрасчилар" ҳозирда ўз сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келаётган Никони Турин клубидан мавсум охирида 32 миллион еврога сотиб олмаслиги мумкин. Аргентиналик футболчининг Мадрид клубидаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Маълум бўлишича, ёзда томонлар Гонсалеснинг нархини қайта кўриб чиқиш учун музокара ўтказишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 27 ёшли футболчи мадридликлар сафида 2025 йилнинг кузидан бери ижара асосида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида вингер 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширишга эришди.
Фикрлар