“Ювентус” германиялик ҳимоячини сотиб олишга уриниб қўради
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Шальке-04” жамоаси ҳимоячиси Сеад Колашинацни сотиб олишни кўзламоқда.

Турин суперклуби 23 ёшли германиялик футболчи учун “Шальке”га 5 миллион евролик (шундан 3 миллиони дарҳол, қолган 2 миллиони эса бонус сифатида) таклиф юборган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, Колашинац бу мавсум Бундеслиганинг 12та учрашувида майдонга тушган. Эътиборлиси, у ҳимоячи бўлишига қарамай ўз ҳисобига 2та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.