"Ювентус" ҳаммасини келишиб қўйган
Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячи Жоржо Кьеллини билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.
Унга кўра “кекса синьора” 35 ёшли италиялик футболчига 1 йиллик шартнома таклиф қилади. Айтиш керакки, бу борада томонлар аллақачон келишувга эришиб бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Кьеллини ўтган йилнинг август ойида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг у ўтган тур “Брешия”га қарши ўйинда майдонга тушди.
Маълумот учун, Кьеллини “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 508 та ўйинда майдонга тушди ва 36 та гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар